Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентга ўлим жазоси берилишини сўради
11:56 / 2026-01-14

Жанубий Кореяда махсус прокурорлар гуруҳи 2024 йил декабридаги ҳарбий ҳолат бўйича собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан ўлим жазоси берилишини талаб қилди, деб хабар бермоқда “Yonhap” ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, якуний суд мажлиси Сеул марказий округ судида бўлиб ўтган

Ўлка прокуратураси собиқ президентни суд ва қонунчилик тармоқлари устидан назоратни қўлга киритиш орқали ҳокимиятни сақлаб қолишга уринган давлат тўнтаришига раҳбарлик қилганликда айбламоқда.                                                                                                                                       

Маълумот ўрнида: 2024 йил декабрида Юн Сок Ёл “КХДР тарафдори бўлган кучларни йўқ қилиш” зарурлигини айтиб, мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Бироқ бир неча соатдан кейин парламент ҳарбий ҳолатни бекор қилди вадепутатлар президентга импичмент эълон қилиш учун овоз беришди. Шундан сўнг, Юн Сок Ёл ҳокимиятдан четлаштирилди ва ҳибсга олинди. 

Г.Сатторова, ЎзА