Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея президенти Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишни буюрди
18:48 / 2022-02-28

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ҳукумат масъулларига Украинага зудлик билан инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда президент маъмурияти матбуот котиби Пак Кюнг Ми маълум қилди.

– Украинага инсонпарварлик ёрдами бўйича шошилинч чоралар кўринг”, – деган мамлакат раҳбари. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Финляндия, Буюк Британия, Руминия ва бошқа давлатлар Украинага гуманитар ёрдам кўрсатилишини эълон қилган эди.

“Yonhap” агентлиги хабар беришича, президент Мун Чже Ин Жанубий Корея фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва Украина атрофидаги вазият туфайли иқтисодиётга етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни буюрган.

Ўтган ҳафта Корея етакчиси Сеул Россияга қарши халқаро санкцияларга қўшилиши ҳақида маълум қилган эди.

Украинада юз бераётган воқеалар туфайли Россияга, президент Владимир Путинга нисбатан санкциялар киритилмоқда. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. РФ ва Буюк Британия ўртасидаги рўйхатдан ўтган транзит рейслари ҳам бекор қилинди.