Жанубий Корея Президенти Шимолий Корея раҳбари билан учрашувга қарши эмаслигини айтди
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувга қарши эмаслигини, бироқ музокаралар нафақат намойиш қилиш учунгина ўтказилмаслиги, ундан амалий натижалар чиқиши зарурлигини айтди.
“Саммитдан воз кечиш учун мутлақо асос йўқ”.
"Jozeon Ilbo" газетасига берган интервьюсида “фақат халқ шов-шувли музокаралардан бироз чарчаган бўлса керак”, деди.
Жанубий Кореянинг собиқ етакчиси Мун Чжэ Ин бир неча бор Ким Чен Ин билан кўришган эди.
“Аввало биз гуманитар масалалардан бошлашимиз, жануб ва шимол ўртасидаги алоқа ва мулоқот учун эшик очишимиз керак. Муайян даражада муҳокамалар ўтказишни, йўналишни белгилаб олишимиз керак”, деди Юн Сок Ёль.
ЎзА