Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея Президенти Сеулдаги фожиа жойига борди
09:34 / 2022-10-30

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Сеулдаги фожиа юз берган жой - Итхэвонга борди, деб хабар берди “РИA Нoвости” агентлиги.

Давлат раҳбари воқеа жойидан мамлакат халқига мурожаат қилиб, вазият тўлиқ ҳал этилгунча миллий мотам эълон қилди, қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, ҳодиса сабабларини ўрганиб, чора кўришга ваъда берди.

Хабарда айтилишича, тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 151 нафарга етган, 82 киши жароҳатланган.

Сеул ёнғин департаменти маълумотига кўра, шанба куни соат 22.22 атрофида пойтахтнинг Итхэвон туманидаги тор хиёбонда миллий Хэллоуин байрамини нишонлаш учун тўпланганлар орасида тиқилинч юзага келган.

Шунингдек, вазият туфайли бедарак йўқолганлар ҳам қайд этилгани айтилмоқда.

Ҳодиса туманнинг марказий кўчасини машҳур ресторанлар жойлашган йўл билан боғлайдиган эни 4 метрлик хиёбонда кузатилган. Тор, нотекис кўчалардан чиқолмай, одамлар эзилган.