Жанубий Корея Президенти Пелоси билан кўришолмайди
Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл Сеулда бўлиб турган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси билан телефон орқали мулоқот қилишни режаламоқда. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Президент маъмурияти Жанубий Корея етакси Пелоси билан учрашиш учун беш кунлик таътилини тўхтатмоқчи эмаслигини маълум қилди.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси спикери бугун Корея Республикаси Миллий ассамблеяси раиси Ким Жин Пхё билан кўришади. Шундан кейин америкалик парламентарийлар Шимолий Корея чегарасида жойлашган Пханмунжга бориб, ҳарбий хизматчилар билан учрашади.