Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея ўзининг илк ракета-ташувчини учирди
15:34 / 2021-10-21

"Нури" (KSLV-II), деб ном берилган ушбу ракета 2010 йилда ишлаб чиқилган эди.

“Наро” космодромида ракета парвозига старт берилиши ТВда  тўғридан-тўғри намойиш қилиб борилди. Мазкур космодром пойтахт Сеулдан 470 километр жанубда жойлашган.

"Нури" корейс тилида атрофимизни ўраб турган “дунё” маъносини беради.

Оғирлиги 200 тонна келадиган ушбу ракета бир ярим тоннагача бўлган йўлдошни орбитага олиб чиқиши мумкин.

Шундай бўлсада, ракетасозлик бўйича Жанубий Корея қўшниси Шимолий Кореядан орқада қолмоқда. Масалан, КХДР 2012 йил декабрь ойида ўзининг "Инха-3" ракетаси ёрдамида "Кванмёнсон-3" номли йўлдошини орбитага олиб чиққан эди.

2013 йилда Жанубий Корея Россия билан ҳамкорликда ясаган икки босқичли “Наро” ракетасини учирган эди. Ўшанда ушбу ракета 100 килограммли йўлдошни орбитага олиб чиққан.

Бу сафар уч босқичли "Нури" ракетаси йўлдошнинг синов макетини Ердан 600-700 километр масофада бўлган паст орбитага олиб чиқди.

Жанубий Корея ўз ракетасини ишлаб чиқариш учун 1,7 миллиард доллар сарфлади. Жанубий Кореянинг 300 дан ортиқ компанияси ушбу лойиҳада иштирок этган.