Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея – Ўзбекистон: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик
15:19 / 2025-10-02

Сеул шаҳрида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Корея стандартлар ва технологиялар агентлиги (KATS) раҳбари Даежа Ким билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида техник тартибга солиш соҳасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, стандартлаштириш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро стандартларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ҳамда техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2,6 миллиард долларга етгани қайд этилиб, экспорт бозорларини кенгайтириш мақсадида савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларга қўйиладиган талабларни мувофиқлаштириш аҳамияти таъкидланди.

Учрашувда КCL билан Ўзбекистонда маиший кондиционерларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш лабораторияси ташкил этилгани, KATRI билан текстиль маҳсулотлари соҳасида кадрлар малакасини ошириш ишлари олиб борилаётгани ҳамда KOICA орқали грант ва техник ёрдамлар жалб этилаётгани эътироф этилди.

Томонлар янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий лабораторияларни барпо этиш ва техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган англашув меморандумини имзолади.

Ш.Маматуропова, ЎзА