Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея мухолифати етакчисининг аҳволи барқарор
09:56 / 2024-01-02

Жанубий Кореянинг мухолифатдаги “Тобуро” демократик партияси етакчиси Ли Чжэ Мён Пусанга сафари чоғида ҳужумга учради, деб хабар бермоқда “Yonhap”.

Матбуот анжумани чоғида номаълум шахс сиёсатчининг бўйнига ўткир тиғли асбоб билан жароҳат етказган.

Мудҳиш воқеадан сўнг дарҳол Ли Чже Мёнга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, Пусандан вертолётда Сеулдаги касалхонага етказилгани, жароҳат сиёсатчининг ҳаётига хавф туғдирмаслиги маълум қилинди.

 Ҳужум қилган шахс ўша заҳоти қўлга олинган.