Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея КХДРга онлайн-музокаралар тизимини яратишни таклиф этди
11:26 / 2021-08-01

Жанубий Корея КХДРга коронавирус пандемияси шароитида онлайн музокаралар олиб бориш учун конференц-тизим яратиш таклифини илгари сурди, деб маълум қилди Корея республикасининг жануб ва шимолни бирлаштириш вазири Ли Ин Ён матбуот анжуманида.

"Алоқа бўлимимиз орқали виртуаль музокаралар олиб бориш тизимини яратиш масаласини муҳокама қилдик ва таклифимиз баён қилинган ҳужжатни Шимолий Кореяга топширдик", - деди вазир  КХДРдан ижобий жавоб олишга умидини яширмаган ҳолда.  

У шунингдек, бирлашиши вазирлиги фуқаролик ташкилотларининг  Пхеньянга гуманитар ёрдам кўрсатишига ҳам рухсат берганини таъкидлади.

2020 йил ёзда икки Корея давлати ўртасида ўзаро муносабатлар анчайин кескинлашди. Бунга анти-пхеньян фаолларининг Жанубий Корея ҳудудидан туриб тарғибот варақалари ва материалларини Шимолий Корея ҳудудига учиргани сабаб бўлганди. Бунга жавобан, Шимолий Корея 2020 йил 9 июнь куни Жануб билан барча алоқани узганини маълум қилди. Шунингдек, Шимолий Корея 2020 йил 16 июнда Кэсон саноат мажмуасидаги мувофиқлаштириш бюросини портлатиб юборди.

Ўтган сешанба куни Жанубий ва Шимолий Корея муносабатларни қайта тиклаш ва кареялараро алоқа каналларини йўлга қўйишга  келишиб олди.