Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея КХДР кемаси чегарадан ўтаётганда огоҳлантирувчи ўт очди
11:28 / 2022-10-24

Шимолий Корея кемаси Сариқ денгиздаги икки давлат денгиз демаркация чизиғини кесиб ўтгач, Жанубий Корея бир неча марта огоҳлантирувчи ўқ узди. Бу ҳақда душанба куни Корея Республикаси ҳарбийларига таяниб, “Yonhap” агентлиги маълум қилган.

Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси маълумотига кўра, Шимолий Корея кемаси эрта тонгда Сариқ денгизда Корея Республикасининг Пэннёндо ороли яқинидаги демаркация чизиғини кесиб ўтган. Мезбон давлат ҳарбий-денгиз кучлари бир неча ўқ узгандан кейин, “сайёҳ” таркиб шимолга йўл олган.

Мазкур ҳарбий ҳаракатга жавобан, КХДР кўп учувчи ракета тизимидан 10 та снаряд отди, деб ёзди Корея марказий ахборот агентлиги (КCНА) Корея халқ армияси бош штабига таяниб.