Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея Google компаниясини жаримага тортди
08:19 / 2021-09-16

Жанубий Кореянинг монополияга қарши органи Google компаниясини мобиль тизимлар ва иловалар бозоридаги устунлигини суистеъмол қилгани учун қарийб 180 миллион АҚШ долларига жаримага тортди, деб хабар беради Arab News.

Бу Жанубий Кореяда Google ва Apple сингари йирик операторларнинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларни ўз тўлов тизимларидан фойдаланишга мажбурлашни тақиқловчи қонун қабул қилинганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлди.

Google ва Apple компаниялари Жанубий Кореядаги онлайн-иловалар бозорида устунлик қилади.

Корея одил савдо комиссияси (KFTC) Google компаниясини гўёки Кореянинг Samsung Electronics каби смартфон ишлаб чиқарувчи компаниясининг Android оператив тизимини ўрнатишга тўсқинлик қилганликда айблаб, 2016 йилдан буён компанияга нисбатан тергов ўтказади.

Google компаниясининг қайд этишича, унинг Play Store дўконларидан ундириладиган тўловлар стандартларга жавоб беради ва хавфсиз савдо майдончаларини қуриш учун адолатли компенсация ҳисобланади.

 

www.arabnews.com

сайти материаллари асосида Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА