Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея COVID-19 ни энг хавфли касалликлар рўйхатидан чиқариши мумкин
16:32 / 2022-04-12

Корея Республикаси ҳукумати COVID-19 таснифига ўзгартириш киритиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин, яъни у эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда энг хавфли инфекция хасталиги сифатида баҳоланмаслиги мумкин.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ким Бу Гём Сеулда бўлиб ўтган мажлисда маълум қилди, деб хабар тарқатди  KBS телеканали.  

Айни пайтда COVID-19 Жанубий Кореяда энг хавфли юқимли касаллик таснифига эга. Ҳукумат энди уни иккинчи тоифага туширмоқчи. Бундай тоифага сил касаллиги, қизамиқ ва бошқа касалликлар киради. Агар шундай қарор қабул қилинса коронавирус юқтирган киши учун мажбурий карантин бекор қилиниши ёки муддати қисқартирилиши керак. 
Бош вазирнинг маълум қилишича, Жанубий Корея бундан буён аста-секин ковидни даволайдиган марказлар сонини ҳамда касалхоналардаги жойларни қисқартиради. Бундан ташқари, келаси ҳафтадан бошлаб давлатга қарашли  поликлиникалар COVID-19 га экспресс-тест топширишни тўхтатади. 

Жанубий Кореяда коронавирус тарқалгандан буён ушбу хасталик билан 15 миллиондан ортиқ киши оғриган. 18 минг 754 киши пандемия қурбони бўлди.