French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея 2027 йилгача ҳар йили мудофаа харажатларини 6,8 фоизга оширмоқчи
13:07 / 2022-12-28

Корея миллий мудофаа вазирлиги ўзининг йиллик бюджетини келгуси беш йил давомида ҳар йили 6,8 фоизга ошириб боришни таклиф қилди. Ушбу таклиф Шимолий Кореянинг ракета-ядровий дастури таҳдиди ошгани билан изоҳланмоқда, деб ёзмоқда Yonhap агентлиги.

Мудофаа вазирлиги келгуси беш йилда жами 261 миллиард доллар (331,4 триллион вон) ажратиш бўйича режа тайёрлади. Мазкур режа энди парламентда тасдиқланиши лозим.  

Жанубий Корея армияси баллистик ракеталар билан жиҳозланган ўртача ўлчамдаги сувости кемалари, аниқлаш қийин бўлган самолётлар, анчайин илғор бўлган тактик ракеталар ва радиолокация жиҳозларини сотиб олишни мўлжалламоқда. Булар Сеулга Пхеньян устидан сезиларли устунлик беради ва ҳарбий имкониятларини оширади. Яъни, гап душманнинг ракета объектларига зарба бериш, раҳбариятини йўқ қилиш, ҳамда ракетага қарши мудофаа тизимини нишонга олиш устида бормоқда.  

Куни кеча Шимолий Кореянинг бешта учувчисиз учар қурилмаси Жанубий Корея ҳудудига ўчиб ўтган эди. Дронларнинг бири ҳатто Сеулгача учиб борди, қолган тўрттаси Канхвадо ороли атрофида айланган. Жанубий Корея ҳарбий самолёт ва вертолётларини ҳавога кўтаришига қарамай уларни уриб тушира олмаган.