Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Хитой денгизида қайиқ ағдарилиб, 13 киши ҳаётдан кўз юмди
12:41 / 2022-02-27

Ветьнамнинг марказий Қуангнам провинцияси қирғоғи яқинида сайёҳлик кемаси ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 13 нафарга етди.

Aввалроқ 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилганди. Бу ҳақда “ТAСС” хабар қилди.

Ветьнам ОAВ хабар беришича, сўнгги соатлардаги қидирув-қутқарув операцияси чоғида яна 5 кишининг жасади топилган. Ҳозирча 4 сайёҳнинг тақдири номаълум.
Хойан шаҳридан, тахминан, 2 км масофада, саҳнида 39 сайёҳ бўлган қайиқ экскурсиядан қайтаётган пайт чўкиб кетган. Хайриятки, 22 киши қутқарилиб, қирғоққа олиб чиқилган.
Дастлабки маълумотга кўра, фожиага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.