English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Африкада одамлар газдан заҳарланди
12:03 / 2023-07-07

Жанубий Африкада камида 17 киши, жумладан, уч нафар бола газ сизиб чиқиши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар беради “Sky News” нашри.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, Йоханнесбург шаҳри яқинидаги Боксбург туманида содир бўлган воқеадан сўнг икки киши шифохонага олиб кетилган.

Табиий офат ва фавқулодда вазиятларни бошқариш хизмати вакили Уильям Нтлади “SABC” давлат телерадиокомпанияси мухбирига шундай деди: Ҳозирча қурбонлар 24 нафар, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Қидирув гуруҳи газ чиққан манба атрофида 100 метр радиусда қурбонларни излаяпти.

Маҳаллий расмийлар ҳодиса газни ноқонуний қазиб олиш ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган.