French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Африка ва АҚШ етакчилари нималарни гаплашди?
14:10 / 2025-05-22

Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса Оқ уйга ташриф буюрди ва сўнгги пайтларда мамлакатлар ўртасида авж олган кескинликни юмшатишга эришди, деб ёзмоқда “BBC” нашри.

Мулоқот аввалида Рамафоса АҚШ билан савдо алоқаларини яхшилаш унинг устувор вазифаси эканини таъкидлади

Икки давлат раҳбари ўртасидаги суҳбат 59 нафар жанубий африкаликнинг қочқин мақомида АҚШга келганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. Рамафоса уларни “қўрқоқлар” деб атаган эди.

Дастлаб илиқ ва самимий бошланган музокара Трамп видео тақдимот қўйилишини айтганидан сўнг бироз жиддийлашди. Тасвирларда фермерлар дафн этилган жой акс этганини кўриш мумкин эди. Қўшма Штатлар етакчиси ҳамкасбига Жанубий Африкада оқ танлилар бошдан кечираётган “ҳикоялар”нинг босма нусхаларини топширди ва ҳолат бўйича “тушунтириш” сўради.

Рамафоса видеодаги мухолифатнинг ҳайқириқларига шундай жавоб берди:

–  Сиз кўрганингиз ва эшитганингиз бу ҳукумат сиёсати эмас. Бизда одамларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини берувчи кўп партиявий демократия мавжуд, -деди у.

Меҳмон шунингдек, ўз делегациясининг оқ танли аъзоларини, жумладан, гольфчилар Эрни Элс ва Ретиеф Гузенни ва Жанубий Африканинг энг бой одами Иоганн Рупертни мисол тариқасида кўрсатди.

–Агар геноцид бўлса, бу уч жаноб бу ерда бўлмас эди, – деди Рамафоса.

Одатда Жанубий Африкада ирқга асосланган жиноятлар сони ошкор этилмайди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, 2024 йил октябрь ва декабрь ойлари орасида мамлакатда 10 мингга яқин одам ўлдирилган.

Мусулмон Зиё, ЎзА