Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари шарафланмоқда
17:48 / 2023-06-01

Сурхондарё вилоятида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда. Вилоятнинг асосий байрам шодиёналари Денов туманида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида ўтказилмоқда. Унда воҳа туманлари ва Термиз шаҳридан келган болажонлар, ота-оналар, нуронийлар ва вилоят фаоллари иштирок этмоқда.

Туман марказидаги “Афросиёб” ҳамда “Эко” маданият ва истироҳат боғларида Термиз шаҳри ва туманлар учун ажратилган павильонларда турли кўргазмалар, қувноқ ўйинлар, театрлаштирилган қизиқарли концерт-томошалари ва бошқа кўнгилочар тадбирлар намойиш этилмоқда. “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида ташкил этилган фестивалда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади.  

Жанубдаги вилоятда 18 ёшгача бўлган 1 миллиондан ортиқ бола улғаймоқда. Келажагимиз бунёдкорларининг билимли, ақлли, доно ва бахтли вояга етиши учун барча шароит яратилган. Бахтли болажонлар воҳадаги 948 мактаб ва 2 минг 489 мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 161 минг 380 нафари Денов туманида яшайди. Ўғил-қизларни ҳар тарафлама баркамол вояга етказиш учун туман 102 мактаб ва 358 мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Фестиваль доирасида вилоят раҳбари туман марказида қайта реконструкция қилинган Шароф Рашидов номли кўчанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

[gallery-12168]

– Янги қиёфада бўй кўрсатган бу кўча ҳам болажонлар байрамига муносиб совға бўлди, – деди У.Қосимов. – Кенг, равон кўчада транспорт воситалари ва йўловчилар, айниқса, болажонларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун барча қулайлик яратилди. Туман марказидаги 13 километр йўлни янгидан қуриш учун 207 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, 8,1 миллиард сўм маблағ эвазига 6 километр масофага 10 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган ҳамда 22,1 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 10 километр оқава сув қувурлари ётқизилди. Айни пайтда кўча бўйида 1 минг 500 оилага мўлжалланган 33 янги кўп қаватли замонавий уй-жой ҳам бунёд этилмоқда. 

Ҳудуддаги “Эко” маданият ва истироҳат боғи қарийб 21 миллиард сўм маблағ ҳисобига қайта реконструкция қилиниб, болажонларнинг бўш вақтини сермазмун ўтказиши учун зарур қулайликка эга бўлди. Тумандаги “Афросиёб”, “Эко” маданият ва истироҳат боғлари ҳамда Ш.Рашидов номли кўчада ташкил этилган вилоят фестивали қизғин давом этмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА