Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда ватанпарварлик ойлиги бошланди
21:28 / 2021-12-01

Мудофаа вазирлигининг Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Халқ ва армия бир тану бир жон!” шиори остидаги Ватанпарварлик ойлигига старт берилди.

Президентимизнинг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда Термиз шаҳридаги таьлим муассасаларининг ўқувчи- ёшлари иштирок этди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш жараёнида ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жаҳонда миллий армиямиз нуфузини янада оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Ойликнинг тантанали очилиш қисми ҳарбий қисмнинг муҳташам маданият марказида бўлиб ўтди.

Унда Жанубий оператив қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят еенгаши мутасаддилари аньанавий ойликнинг мазмун-моҳияти ва ҳозирги глабаллашув даврида ёшлар онгу-шуурида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди. 

Ҳарбий қисмларда осайишталигимиз посбонлари учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ва ҳарбий хизматчиларнинг дала машғулотлари ҳамда армия ўйинларида эхришган ютуқлари акс этган видео лавҳалар намойиш этилди. 

Йилнинг ўтган даврида ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилган турли тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ йигит-қизларга Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев эсдалик совғалари ҳамда янги чоп этилган китобларни туҳфа қилди.

Тинч, тўкин юртда халқ билан армия якдиллигини кенг намоён этган тадбир ҳарбий қисм стадионида фахрий қоровул ва ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ҳамда замонавий қурол-яроғлар кўргазмаси билан якунланди.

Ўқувчи-ёшлар фахрий қоровул шахсий таркиби билан эсдалик учун суратга тушди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири