Жанубда қишлоқ хўжалиги илғорларига давлат мукофотлари топширилди
Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мукофотланганлар сафида саккиз нафар сурхондарёлик соҳа фидойилари ҳам бор.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида давлатимизнинг юксак мукофотларини соҳа фидойиларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.



Маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокчиларни қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва мукофот соҳибларини давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан самимий табриклади. Аграр тармоқни юксалтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги самарали хизматлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.



Вилоят раҳбари мукофотларни ўз эгаларига топшириб, соҳани янада ривожлантиришда келгусидаги ишларига ҳам улкан муваффақият тилади.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири