Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда маҳалла фуқаролар йиғини сайлови давом этмоқда
15:19 / 2025-05-13

Сурхондарё вилоятида маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови очиқ, ошкора ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Вилоятнинг Узун туманида 51 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига 150 дан ортиқ номзод даъвогарлик қилмоқда. Шу кунгача ўндан зиёд ўзини ўзи бошқариш органида ташкил этилган муҳим кампанияда сайловчи сифатида рўйхатга олинган аҳоли вакиллари ҳудудни келгуси беш йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириб, одамларнинг турмуш даражасини оширишга ишонган энг муносиб номзодларини ёқлаб, овоз берди. 

Чақар маҳалласи туманнинг чекка ҳудудларидан бири. Қўшни давлат билан чегарадош. Бу ерда ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида аҳоли вакиллари уч нафар номзоднинг дастури билан танишиб, муҳокама этди. 

“Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунга мувофиқ ўтказилган сайловда вакиллар сайлов бюллетенлари орқали яширин овоз берди. Унда энг кўп овоз тўплаган Абдуолим Ўтаев маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Сурхондарё вилоят комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, ҳозиргача воҳадаги 157 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови юқори савияда ўтказилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири