Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда "Ҳамкорлик-2021"ўқув машғулоти бошланди
15:22 / 2021-11-20

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 24 ноябригача Термизда Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбийларининг "Ҳамкорлик-2021" ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Машғулотлар чоғида икки давлат ҳарбийлари реал жанг олиб бориш сценарийси асосида ўз маҳоратларини намойиш этади.

Бугун ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда икки давлат вакиллари сўзга чиқиб, азалий қардош халқларнинг бирдамлиги, ҳарбий ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди. Мамлакатларимиз ҳарбий хизматчилари ўзаро тажриба алмашишининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўз борди.

Маросим якунида ҳарбий хизматчилар тантанали марш юрди.  

Қардош давлат ҳарбийлари "Термиз" дала ўқув майдонида мавжуд ўқув нуқталари билан танишди. Ўзбекистоннинг Ватан ҳимоячилари намойиш этган машғулотлар уларда катта қизиқиш уйғотди. Айрим машғулотларда қозоқ ҳарбий хизматчилари ҳам ўз маҳорат ва салоҳиятини синаб кўрди.

Мудофаа вазирлигининг Термиз гарнизонидан маьлум қилишларича, "Ҳамкорлик-2021" ўқув машғулотлари доирасидаги тадбирлар белгиланган дастур асосида давом этади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА