Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади
10:02 / 2023-05-25

Сурхондарё вилоятидаги умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида юксак савияда ташкил этилди.

Таълим муассасаларида ўтказилган тантанали тадбирларда секторлар раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, ташкилот, идора ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. 

Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ташкил этилган тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ўқувчиларни ўқув йилини муваффақиятли якунлаётгани билан табриклаб, мустақил ҳаётга илк қадам ташлаётган битирувчи ўғил-қизларга омад тилади. Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва вилоятда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

[gallery-12039]

Жорий йилда вилоятдаги 965 та таълим муассасасини 32 минг 886 нафар ўқувчи битириб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Уларнинг 752 нафари мактабни олтин ва 161 нафари кумуш медал билан тугатмоқда. 

Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар чуқур билим ва юксак маъанавиятга эга, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаб, камолга етказишда муҳим омил бўлаётир. Жумладан, Давлат умуммиллий дастури мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини тубдан яхшилашга хизмат қилаётган бўлса, Инвестиция, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби дастурлар замонавий усулда жиҳозланган янги мактаблар қуриш ва қўшимча бинолар барпо этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунга мувофиқ кейинги йилларда жанубдаги воҳада 17 та янги мактаб қад ростлади. 274 та қўшимча ўқув бинолари қурилиб, 91 минг 593 нафар ўқувчининг фан сирларини чуқур эгаллаши учун барча шароит яратилди. 741 та мактаб 11 минг 200 дона компьютер жамланмаси, 327 та мактабга 31 минг 600 дона парта-стул ва 3 минг 200 дона доска билан таъминланди. Бунинг учун 122 миллиард сўм маблағ сарфланди. Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида бу борадаги ишлар янги босқичда давом этмоқда.

Тантанали тадбирда бир гуруҳ аълочи битирувчилар ва намунали ота-оналар рағбатлантирилди. 
Вилоятдаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари катта тантана қилинди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА