Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда “Дала чети маданияти” тамойили жорий этилмоқда
16:12 / 2025-11-07

Сурхондарё вилоятида Президентимизнинг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофида ободонлаштириш ишларини тизимли йўлга қўйиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилмоқда.

Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда вилоят фермерлар кенгаши ҳамкорлигида Музработ туманидаги “Худойбердиев Хайдар полвон” фермер хўжалиги дала майдонида ўтказилган тадбирда соҳа мутахассислари ва фермерлар иштирок этди.

Семинарда кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги майдонларидан самарали фойдаланиб, турли маҳсулот етиштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлар ҳамда аҳоли томорқаларидан оқилона фойланилаётгани мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашаётгани қайд этилди.

Маълумотларга кўра, қарор ижроси доирасида жорий йилда вилоятдаги дала четларининг 2 минг 218 гектар майдони ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги 546 гектар ер майдонига олча, олхўри, узум каби ўнга яқин сердаромад мева кўчати ўтқазилди.  

Семинарда дала четлари ва суғориш тармоқлари атрофини ободонлаштириш, “Дала чети маданияти”ни амалиётга жорий этиб, зарарли бегона ўтлар, зараркунандалар ва ўсимлик касалликларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашилди. Дала майдонларини маданий ҳолатда сақлаш, ҳосилдорликни ошириш, экологик мувозанатни таъминлаш йўлида олиб борилаётгн ишларнинг самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама этилди. Таклиф ва тавсиялар билдирилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири