ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида мудофаа вазири кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан саралаб олинган 10-11-синфларда таҳсил олаётган “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари иштирок этди.
Мусобақа давомида ўқувчи-ёшлар “Билимдонлар”, “Ватан мадҳи”, “Смарт сардор”, “Турникда тортилиш”, “Пресс”, “АК-74 автоматини ёйиб-йиғиш”, “Арқон тортиш”, “Мерганлар беллашуви”, “Ҳарбийлаштирилган эстафета”, “Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Сафда қўшиқ айтиш” каби шартларда жамоавий бирдамлиги, диққатни жамлай олиши ва аниқлик қобилияти, жисмоний тайёргарлиги ҳамда чидамлилигини синовдан ўтказди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Денов туманидаги 67-мактабнинг “Жануб қалқонлари” биринчи, Термиз туманидаги 12-мактабнинг “Жануб сарҳадлари” иккинчи, Ангор туманидаги 32-мактабнинг “Қалқон” жамоалари учинчи ўринга муносиб кўрилди.
[gallery-22816]
Муросасиз ўтган баҳслар якунида энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар ва жамоалар алоҳида эътироф этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА