Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанговар шайлик синовдан ўтказилди
16:36 / 2022-01-29

Қўшинларда доимий жанговар шайликни таъминлаш энг устувор масалалардан бири. Бунда ҳамкор куч тузилмалари иштирокида ўтказиладиган амалий ўқувлар муҳим ўрин тутади.

Мудофаа вазирлигининг Фарғона шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ва ҳамкор куч тузилмалари иштирокида ўтказилган взвод махсус-тактик ўқувида ҳам бўлинмаларнинг жанговар шайлик даражаси яна бир бор синовдан ўтказилди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Мазкур ўқувларнинг аввалгиларидан фарқли жиҳати шундаки, эрта тонгдан берилган ўқув сигналига асосан ҳарбий қисм шахсий таркиби жанговар шай ҳолатига келтирилди. Ҳарбий шаҳарчалар ва обектлар қўриқлови кучайтирилди. Зудлик билан қуролланиб, саф майдонига йиғилган ҳарбий хизматчиларга юқори қўмондонлик томонидан қўйилган вазифалар етказилгач, шахсий таркиб техникаларга жойлашиб белгиланган ҳудудлар томон йўл олди.  Бир вақтнинг ўзида ҳамкорликдаги бўлинмаларнинг куч ва воситалари ҳам етиб келди.

Ўқув режасига кўра, қўриқланаётган объектга шартли душман томонидан ҳужум уюштирилди. Юрт ҳимоячилари томонидан йиллар давомида тўпланган малака ва тажриба ўз сўзини айтиб, шартли душман яксон қилинди.

Шунингдек, ўқув давомида объект ҳудудида ёнғин содир бўлганида уни бартараф этиш, ишчи-ходимларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, яраланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, жанговар ҳаракатлар олиб борилган ҳудудни экспретиза қилиш ва криминалистик текширувдан ўтказиш каби вазифалар ҳам амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган махсус-тактик ўқув машғулоти бригада бўйсунувидаги ҳарбий қисмлар шахсий таркибининг жанговар вазиятларда биргаликда тўғри ҳаракатлана олиш қобилиятини оширишда, юрт ҳимоячиларининг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

ЎзА