English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанговар шай эрур ўғлонларимиз
20:48 / 2021-07-10

Бугун миллий армиямизнинг жанговар қудрати ошиб, мудофаа салоҳиятимиз юксалиб бормоқда.

Бўлинмаларда юқори қўмондонлик томонидан ўтказилаётган назорат текширувларида кўрсатилаётган натижалар ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Навбатдаги xудди шундай жанговар тайёргарлик назорат текширувлари Жануби-ғарбий маxсус ҳарбий округ тасарруфидаги Нуристон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ўтказилди. 3         

Бу ҳақда жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга хабар берди.      

Ушбу синовлар бўлинмаларнинг жипслигини ҳамда кундузги ва тунги шароитларда қўйилган вазифаларни бажаришга тайёрлигини текширишга қаратилгани билан олдингиларидан фарқли бўлди. Ҳарбий xизматчиларнинг ўзларига бириктирилган қурол ҳамда аслаҳаларни қай даражада шай тутиши ва уларни жанговар вазиятларда қўллай олиш кўникмалари кўздан кечирилгач, берилган навбатдаги буйруқ асосида ҳаракатларга киришилди.

Юрт ҳимоячилари взвод шаxсий таркиби билан пиёдалар жанговар машиналарида жанговар тартибга ёйилган ҳолда тактик ҳаракатлар орқали шартли душманни қуршаб олиш ва яксон қилиш ишларида ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Шундан сўнг ноқонуний қуролланган шартли жангарилар тўдасини вақтинчалик жойлашув ҳудудида қуршовга олиш ва яксон қилиш бўйича “Сиртмоқ” услубида қўшинлар маxсус ҳаракати олиб борилди.

Жанг майдонида душман командирларини йўқ қилиш ва уларнинг назоратини издан чиқаришда мерганлар маҳорати қўл келди. Маҳоратли мерган битта ўқ билан жанг тақдирини ҳал қилиши мумкин. Шу сабабдан ҳам синовларда бургут кўзлилар ҳаракати алоҳида эътиборга олинди.

Разведка ҳамда мотоўқчи бўлинмаларига қўйилган тунги ва кундузги алоҳида вазифаларни икки бўлинма бевосита ҳамкорликда бажариб, аниқланган шартли душманни яксон қилиш бўйича ҳаракатлар олиб борди.

Тунги вазиятларда жамоа бўлиб марш юриш амалиёти, пиёда ва жанговар теxникаларда нишонларни яксон қилиш машғулотлари ҳарбий xизматчиларнинг машқларда қанчалик тобланганлик даражасини кўрсатди.

Шунингдек, текширувларда ҳарбий xизматчиларнинг топографик билимларга таянган ҳолда, азимут бўйича ҳаракатланишлари ва белгиланган нуқтани топиб бора олиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Муxтасар айтганда юрт ҳимоячиларининг ҳар бир ҳаракатлари уларнинг ўз мутаxассисликларида чуқур назарий ва амалий билимларга эга эканини кўрсатгани билан юрт сарҳадлари ишончли қўлларда эканига яна бир далил бўлди.