Жанговар ўқлар чегарада ушлаб қолинди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди вагонлари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Кўрик чоғида вагонлардан бирининг ғилдираклари орасидаги тирқиш ичига рангсиз полиэтилен пакетга жойлаштирилган фуқаролик қуроллари учун мўлжалланган олти дона 12 калибрли патрон борлиги аниқланиб, процессуал тарзда ҳужжатлаштирилди.
Мамлакатимизга жанговар ўқ-дориларни ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланади ва бу ҳаракат учун жазо муқаррарлиги белгиланган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири