Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жанговар ҳамдўстлик – 2021”: Ўзбекистон – Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди
08:26 / 2021-08-01

Шарқий ҳарбий округга қарашли “Ғурумсарой” дала ўқув майдонида жорий йил 26 – 30 июль кунлари Ўзбекистон – Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” деб номланган махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

“Жанговар ҳамдўстлик – 2021” махсус тактик ўқув машғулотларида иштирок этадиган Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Фатҳулло Идотуллозода бошчилигидаги меҳмонлар Мудофаа вазирлиги ва ШҲО масъул офицерлари, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги “Андархон” чегара постида ўзбекона урф-одатлар билан тантанали тарзда кутиб олинди.  

Ўқув машғулотлари жараёнида ўзбек-тожик ҳарбийлари касбий фаолиятлари юзасидан ўзаро малака ва тажриба алмашдилар.  

30 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари Қуролли Кучлари ҳамкорлигидаги “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” махсус тактик ўқувининг асосий жараёнлари якунига етди.  

Ўқувнинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ва Тожикистон Республикаси мудофаа вазирининг маслаҳатчиси иштирок этди.  

Асрор РЎЗИБОЕВ,  

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий  

коммуникациялар департаменти ходими