Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жанговар ҳамдўстлик – 2021”: ҳамкорликдаги кучлар иштирокида махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда
12:31 / 2021-08-02

Шарқий ҳарбий округга қарашли “Ғурумсарой” дала ўқув майдонида жорий йил 26–30 июль кунлари Ўзбекистон–Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” деб номланган махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

“Жанговар ҳамдўстлик – 2021” махсус тактик ўқув машғулотларида иштирок этадиган Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Фатхулло Идотуллозода бошчилигидаги меҳмонлар Мудофаа вазирлиги ва ШҲО масъул офицерлари, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги “Андархон” чегара постида ўзбекона урф-одатлар билан тантанали тарзда кутиб олинди.

Беш кун давом этган ўқув машғулотлари жараёнида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ўзаро малака ва тажриба алмашдилар.

30 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари Қуролли Кучлари ҳамкорлигидаги “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” махсус тактик ўқувининг асосий жараёнлари якунига етди. Ўқувнинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов ва Тожикистон Республикаси мудофаа вазирининг маслаҳатчиси генерал-майор Аъзам Қосимов иштирок этди.

1 август куни Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлардан биридан йўлга чиққан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон – Россия –Тожикистон ҳамкорлигидаги ўқув машғулотларида иштирок этиш учун узоқ масофали марш асосида Тожикистон Республикасига етиб боришди.

Ҳарбий хизматчиларни Тожикистон мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.

Мазкур ҳамкорликдаги машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш, махсус операциялар ўтказишни режалаштириш ҳамда қўшинларни тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Ҳамкорликдаги ўқувлар Тожикистон Республикасининг “Ҳарб майдон” дала ўқув майдонида бўлиб ўтади.

Асрор РЎЗИБОЕВ,

Бобур ЭЛМУРОДОВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар департаменти ходимлари.

ЎзА