Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанг санъатлари: Ўзбекистон 2026 йилги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
16:14 / 2025-11-07

40 йил ичида илк бор ЮНЕСКОнинг катта тадбири унинг бош қароргоҳи жойлашган Парижда эмас, Самарқандда ташкил этилгани халқаро ҳамжамият эътиборини Ўзбекистонга қаратди.

Анжуман доирасидаги муҳим тадбирлар, ижтимоий-сиёсий тизимда қабул қилинган қарорлар, эришилган келишувлар Самарқанд халқаро майдонда юксак ишонч, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик маёғи сифатида эътироф этилишини таъминлади.

ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этган Бутунжаҳон жанг санъатлари иттифоқи (WoMAU) делегацияси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олимлар, мутахассислар билан ўтказган учрашувда жанг санъатлари бўйича 2026 йилги Осиё чемпионатини юртимизда ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Мулоқот жараёнида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов меҳмонларга мамлакатимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиш, шунингдек, яккакураш спорт турларини оммалаштириш борасидаги ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат якунида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат қўшма ташаббусларни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга, 47 мамлакатнинг 50 дан ортиқ федерацияларини бирлаштирган WoMAU тизимидаги тадбирларни Ўзбекистонда ўтказиш истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Меҳмонлар университетнинг замонавий спорт иншоотлари, ўқув-лаборатория мажмуалари ҳамда моддий-техник базаси билан танишди. Яккакураш спорт турлари йўналишида таҳсил олаётган талабалар томонидан тайёрланган “Жанг санъатлари” фестивали намойиш этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА