Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамолиддин Муслимнинг “Жавоҳир”и тақдим этилди
20:29 / 2024-01-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Жамолиддин Муслимнинг “Жавоҳир” номли тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, адабиёт ихлосмандлари, ёшлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси, “Машраб” мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамолиддин Муслим 1965 йил Наманганда туғилган. 1991 йилда Наманган Саноат институтини тамомлаган. Шоирнинг “Кўкка ўрлаётган изтироб”, “Қалб истеҳкоми”, “Муҳаббатли манзиллар”, “Шаффоф булоқлар”, “Тўкилмас япроқлар” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. 

Маросимда сўз олганлар тақдимоти ўтказилаётган “Жавоҳир” тўплами хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шоирни янги асар билан қутлади. 

[gallery-15546]

Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА