Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик назорати – истеъмолчилар ҳуқуқларининг ишончли кафолати
16:14 / 2025-11-03

Қорақалпоғистон Республикасида жамоатчилик назорати тадбирлари изчил давом этмоқда.

Шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан ўтказилаётган мониторинг ишлари аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек ички бозорда тартиб-интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Мазкур ўрганишларнинг асосий мақсади республика ички бозорини қалбакилаштирилган, сифатсиз, яроқлилик муддати ўтган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кириб келишидан ҳимоя қилишдир. Шу билан бирга, дори воситаларининг чакана референт нархларидан юқори нархларда сотилишининг олдини олиш, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳам назоратнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мониторинг жараёнида дорихона ходимларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, уларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда қонунчиликда белгиланган мажбуриятлар ҳақида тушунтиришлар берилмоқда. Жамоатчилик назорати орқали фуқароларнинг соғлом турмуш кечириш ҳуқуқи, хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятлари янада мустаҳкамланмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА