English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик назорати – ҳудудлар ривожи кафолати
17:09 / 2026-01-24

Бўстонлиқ туманида “Sea Breeze Uzbekistan” инвестиция лойиҳаси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Унда маҳаллий ва халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, жамоатчилик фаоллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди. Жамоатчилик эшитуви очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилиб, унда лойиҳа доирасида режалаштирилган ишларнинг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳасининг амалдаги экологик стандарт ва талабларга тўлиқ мос ҳолда амалга оширилиши, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслик, табиий ландшафт ва биохилма-хилликни асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Лойиҳа доирасида экологик мониторинг тизими йўлга қўйилиши, замонавий “яшил технологиялар”дан фойдаланилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, лойиҳа амалга оширилиши натижасида 8 мингга яқин янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланиши, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланиши, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ривожлантирилиши кутилаётгани қайд этилди. Бундан ташқари, туризм соҳасини ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш сифати ва ҳажмини ошириш орқали Бўстонлиқ туманининг инвестициявий жозибадорлигини янада кучайтириш лойиҳанинг муҳим йўналишларидан бири экани ҳақида сўз юритилди.

Жамоатчилик эшитуви жараёнида иштирокчилар томонидан берилган саволлар, таклиф ва фикр-мулоҳазалар тингланиб, мутасадди ташкилотлар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари томонидан батафсил жавоблар берилди. Билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда лойиҳа босқичма-босқич ва жамоатчилик назорати остида амалга оширилиши таъкидланди.

А.Мусаев, ЎзА.