Жамоатчилик мониторинги олиб борилмоқда
Қорақалпоғистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан барча шаҳар ва туман жамиятлари билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектларининг куз–қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиш ҳолати жамоатчилик назорати доирасида ўрганилмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2025 йил 24 октябрдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мониторингдан мақсад, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш ҳамда мавсумни беталофат ўтказишдир.
Мониторинг давомида биноларнинг умумий ҳолати, иситиш тизимлари, хоналардаги ҳаво ҳарорати даражаси ҳамда иситиш қозонхоналари мутахассислар билан ҳамкорликда кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар бўйича белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга маълумотнома тақдим этилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири