Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик кенгашлари – давлат ва жамият ўртасидаги муҳим кўприк
19:01 / 2025-12-01

“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари форуми ўтказилди.

Унда вазирлик вa идоралар, ННТлар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Адлия вазири ўринбосари Н.Муҳаммадиев  фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамоатчилик кенгашларининг давлат бошқарувидаги ўрни ва аҳамияти юқори бўлаётганини таъкидлади.  

[gallery-26497]

Жамоатчилик кенгашлари давлат ва жамият ўртасидаги муҳим кўприкдир. Улар давлат идоралари фаолияти устидан мониторинг олиб боради, коррупциянинг олдини олишда ҳамкор бўлади ва энг муҳими, фуқароларнинг овозини қарорлар қабул қилиш жараёнига етказади.  

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани қайд этилди.  

2030 йилгача мўлжалланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш стратегияси тайёрланаётгани ва унда ННТлар иштирокини кенгайтириш, кенгашлар фаолиятини кучайтиришга қаратилган таклифлар ўрин олгани маълум қилинди.  

Форум давомида давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг фаолияти, уларнинг самарадорлигини ошириш, илғор тажрибалар, шаффоф бошқарув вa жамоатчилик назоратини институционаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.  

Тадбир якунида Юксалиш умуммиллий ҳаракати томонидан бир қатор йўналишларда фаол бўлган кенгашлар “Энг фаол  жамоатчилик кенгаши” номинацияси бўйича тақдирланди.

Н.Абдураимова, ЎзА