Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик кенгаши: устозлар тажрибаси таълим сифатини оширишга ёрдам беради
15:12 / 2023-05-04

Мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш, ёш авлодни билимли, юксак салоҳиятли, бирор касб-ҳунар эгаси қилиб вояга етказиш, уларга муносиб таълим ва тарбия бериш масалалари Янги Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлидаги энг муҳим омиллардан бирига айланди.

Бу борада юртимизда, хусусан, Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қошида Жамоатчилик кенгаши тузилиб, кенгашнинг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Расулжон Каримов бошчилигида ўтказилган йиғилишда намунали фаолият олиб бораётган малакали ўқитувчилар, катта ҳаётий ва иш тажрибасига эга устоз педагоглар, турли соҳалар вакиллари иштирок этди. Унда вилоятда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

[gallery-11722]

– Жамоатчилик кенгаши тизимда амалга оширилаётган эътиборга молик илғор иш услубларини оммалаштириш, тарғиб этишда соҳа ходимларига яқиндан ёрдам беради, – дейди Шаҳрихон туманидаги 53-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Камоллиддин Ғопиров. – Айниқса, катта ҳаётий ва иш тажрибасига эга устозлар тажрибасидан фойдаланиш самарали натижа беради. Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга ошириладиган муҳим ва биринчи галдаги вазифалар белгилаб олинди. Кенгаш аъзолари Андижон шаҳридаги “Президент мактаби”да ўқувчи-ёшларга яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнлари билан танишди. Шунингдек, Андижон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб жамоаси билан таълим сифатини ошириш бўйича мулоқот ўтказди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА