Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
жамоатчилик экология назоратчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
жамоатчилик экология назоратчилари фаолиятининг асосий йўналишлари;
жамоатчилик экология назоратчилигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби;
жамоатчилик экология назоратчилари мақомини тугатиш тартиби белгилаб берилган.
2024 йил 1 июнга қадар Республикада жамоатчилик экология назоратчилигига номзодларни мухсус тайёргарликдан ўтказишни мустақил таълим шаклида амалга ошириш тартиби жорий этилади.
ЎзА