Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик бюджет жараёнининг иштирокчисига айланмоқда
09:51 / 2021-11-09

Фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда алоҳида восита бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида Фарғона вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

“Openbudget” фуқаролар ташаббуси дастури доирасида Ўзбекистон туманида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш лойиҳалари ғолиб деб топилиб, айни кунларда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошланган. Хусусан, жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар доирасида шу кунларда “Ҳайдаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 46-умумтаълим мактабида сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш, Шакаробод қишлоғидаги 10-мактаб ҳамда “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18-мактабда замонавий типдаги ҳожатхона қурилиши ишлари бажарилмоқда.

Ёзёвон туманида жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар доирасида Сойбўйи маҳалласидаги Сойбўйи кўчасининг 1500 метр масофасини асфальтлаш режалаштирилган бўлиб, айни дамда мазкур кўчада асфальтлаштириш ишлари ниҳоясига етказилди. Шунингдек, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Оқшом кўчасининг 370 метр қисми ва “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғини Обод диёр кўчаларининг 500 метр қисмларида асфальтлаштириш ишлари бажарилди.

«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган мазкур икки туманга Республика бюджетидан қўшимча равишда 500 миллион сўмдан маблағ ажратилган.

 

М. Сулаймонов, ЎзА