Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат хавфсизлиги ва конституциявий тузумга тажовуз қилмоқчи бўлган шахслар фош этилди
12:45 / 2020-12-03

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган ҳамда амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қиладиган материалларни тарқатиб келган шахслар аниқланди.

Интернет ахборот тармоғидаги “Telegramm” мессенджери орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган Жарқўрғон тумани Наврўз маҳалласида яшовчи Содиқ Қориев (исм-фамилиялар ўзгартирилди) танишлари ­ Жўра Қодиров, Сафо Низомов, Қаландар Мавлонов ва Дониёр Амировларга диний экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган “Jundulloh” (ўзбекча таржимаси билан) “Нашида”, “Жундуллоҳ” ва бошқа материалларни тарқатиб келгани фош этилган.

Мазкур ҳолат бўйича С.Қораевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” билан жиноят иши қўзғатилган.

Вилоят ИИБ тергов бошқармаси хабарига кўра, ҳаракатдаги жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов жараёнида Жарқўрғон туманидаги Дўстлик маҳалласида яшайдиган Н.Йўлдошев “IMO” мессенджери орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари акс этган материалларни таниши Жўра Қодировга тарқатгани аниқланган.

Н.Йўлдошевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” билан қўшимча айблов эълон қилиниб, жиноят ишига қўшилган.

Тергов даврида Дўстлик маҳалласида яшовчи Ж.Қодиров амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қиладиган материалларни таниши С.Қориевга тарқатиб келгани, кейинчалик ҳам ушбу материалларни тарқатиш мақсадида ўзига тегишли “Redmi 5” телефон аппаратининг хотирасида сақлаб тургани ойдинлашган. Ўз навбатида Н.Йўлдошев амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қиладиган материалларни таниши Ж.Қодировга улашиб келгани маълум бўлган.

Ж.Қодиров ва Н.Йўлдошевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми ва 158-моддаси 3-қисми билан қўшимча айблов эълон қилиниб, жиноят ишига қўшилган.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА