Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат хавфсизлиги университети фаолиятига доир матбуот анжумани ўтказилди
16:01 / 2021-05-10

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Миллий гвардия ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда университет фаолияти, соҳага малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг жорий йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизнинг тинч ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур ҳужжат билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил қилиниб, малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.  

Университетда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида, Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида, ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида малакали кадрлар тайёрланади.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА