Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат транспорти орқали жами 242,6 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди
15:51 / 2024-07-15

Такомиллаштирилган жамоат транспорти тизими нафақат йўллардаги тирбандликнинг олдини олишда, балки йўловчиларнинг хавфсиз ва тезкор ҳаракатланиши ҳамда экологияга бўлган юкни камайтиришда асосий ўринни эгаллайди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил биринчи ярим йилликда жамоат транспорти орқали жами 242,6 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди. Шундан транспорт карталари орқали жами 74 миллион транзакция (30,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган.    

Банк карталари орқали тўловлар 71,5 фоизга ўсди ва 64,1 миллион транзакцияни ташкил этди. QR чипталаридан метрода 36,6 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 1,9 миллион,  метрода мобил QR ёрдамида жами 1,1 миллион транзакция амалга оширилган. Йўловчиларнинг виртуал карталари ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 792 мингтани ташкил этди.  

Республика ҳудудлари бўйича автобусларда Самарқандда – 2 101 122, Урганчда – 1 078 782, Қаршида – 653 525,  Андижонда – 218 874, Қўқонда –  74 460, Зарафшонда – 10 081, Янгийўлда – 9 384, Нукусда – 4 817,  Бухорода – 1 840 ва Наманганда – 900 транзакциялар бажарилган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА