Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат транспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда
05:08 / 2023-02-23

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов иштирокида ОАВ ходимлари учун ташкил этилган матбуот анжуманида бу ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, жамоат транспорти, шу жумладан, автобусда йўловчи ташиш ҳар доим ҳам даромадли фаолият ҳисобланмайди. Жамоат транспортининг бу тури йўловчи ташиш учун нисбатан қулай, шу билан бирга арзон ва хавфсиз бўлгани, шаҳарларда тирбандликларнинг олдини олишга шароит яратгани учун унинг қатновини сақлаб туришга ҳаракат қилинади.  

[gallery-10672]

Аксар мамлакатларда бу фаолият ҳукумат томонидан моддий-молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Яъни бунда субсидия ажратиш энг кенг тарқалган амалиётлардан биридир. Юртимизда ҳам бу масалага катта эътибор қаратиляпти. Йўналишнинг норентабеллик даражасига қараб, ташувчиларга молиявий кўмак берилмоқда. Автобусда йўловчи ташиш тадбиркорлар учун ҳар доим ҳам жозибадор соҳа эмас. Норентабел йўналишда ишлаб ташувчи маълум миқдорда зарар кўради. Ёки фуқароларнинг айрим тоифаларини транспортда бепул ташиш мажбурияти сабаб даромаднинг маълум қисми олинмай қолади. Мавжуд тартиб бўйича бу зарарни қоплаш учун маҳаллий бюджетдан ташувчига маблағ (субсидия) ажратиш белгиланган. 2022 йилда ушбу мақсад учун ажратилиши режалаштирилган сумма 1,87 миллиард сўмни ташкил этди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида бу маблағнинг 903,8 миллион сўми (48 фоизи) ташувчиларга берилди.  

Бугунги кунда вилоятда шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга фуқаролар 580 нафарни ташкил этади. Ушбу тоифадаги фуқароларни ташиш натижасида олинмай қоладиган даромадлар ҳисоблаб чиқилди. 2022 йил январь-сентябрь ойлари учун ушбу зарар миқдори 845,6 миллион сўмни ташкил этди. Бу маблағ 4 та ташувчи корхона (жами 182 та автобус) га қоплаб берилди. Жорий йилда ҳам ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратилиши кўзда тутилган. Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2022 йил 30 декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ “Автобусларнинг йиллик субсидиялаш харажатлари” га 2,153 миллиард сўм маблағ ажратилди.  

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.