Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат транспорти аҳоли учун қулай бўлиши керак
16:32 / 2023-06-07

Президентимиз раислигида жорий йил 31 январь куни ўтказилган жамоат транспортини ислоҳ қилишга қаратилган видеоселектор йиғилишда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш ва ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар билан янгилаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишга эътибор қаратган эди.

Шу масалалар юзасидан Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов ОАВ ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди. Унда вилоятда жамоат транспортини ислоҳ қилиш ва тартибга солиш борасида 2026 йилга қадар мўлжалланган “йўл харитаси” тақдимоти ҳам бўлди.  

Охирги йилларда бошқа ҳудудларда бўлгани каби вилоят йўлларида ҳам инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солаётган ҳодисалар сони сезиларли кўпайди. Бунга йўлларда ҳаракат қоидаларига риоя қилмаслик, йўл белгиларининг етишмаслиги, йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг йўловчи ташишдаги тартибсиз ҳаракати шу билан бирга пиёдаларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда. Вилоят транспорт бошқармаси масъуллари иштирокидаги тадбирда айнан шу саволларга атрофлича жавоб берилди. Ҳозирги кунда бир кунда ўртача 140 минг нафар фуқаролар жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Бу бир ойда ўртача 4 миллион 200 минг нафар йўловчи дегани. 13 минг 375  транспорт (автобус, микроавтобус, “Дамас”, енгил автомашина)лар 483 йўналишда вилоят аҳолисига хизмат кўрсатмоқда.  

Жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг транспортдан фойдаланиш даражасини 2026 йилга қадар 55 фоизга етказиш, яъни, 2023-2026 йилларда жами 1340 автобуслар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Келгусида Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ ва Ангрен шаҳарларида транспорт тизимидаги йўналишни мақбуллаштириш чоралари кўрилади. Шунингдек, транспортлар қатновидаги оралиқ жадвалларни қайта кўриб чиқиш, вилоят ҳудудида экспресс йўналишни очиш, вилоят шаҳар ва туман марказидан Тошкент шаҳрига йўналишлар очиш чоралари кўрилади. Шу билан бирга “Автошоҳбекат” лар давлат хусусий шерикчилик асосида фаолиятини такомиллаштириш чоралари ҳам кўрилади.  

Шу кунларда вилоят ИИБ ЙҲХБ билан биргаликда Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ, Нурафшон шаҳари марказида автобус йўлагини жорий этиш, уч тасмали йўлаклар барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Кейинчалик жамоат транспортининг янги йўналиши шакллантирилади. Бунда Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен, Бекобод ва Янгийўл шаҳари бўйича автобус қатнови учун янги йўналишлар ҳамда Тошкент шаҳри билан боғловчи экспресс автобус йўналишлар тармоғи ишлаб чиқилади. Тадбир иштирокчилари транспорт ҳаракатини яхшилаш, аҳолига хавфсиз, қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳрида амалга оширилаётган ишлар кўлами билан танишди.  

А.Мусаев, ЎзА.