Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена тизими яхшиланади
12:01 / 2025-12-22

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена тизимини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

2026-2027 йилларда ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури; 

Соғлиқни сақлаш тизимидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти; 

Умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. 

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда: 

мазкур қарор билан тасдиқланган тақсимотларда белгиланган жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш тадбирларини амалга оширади; 

ижтимоий соҳа муассасаларидаги жамоат ҳожатхоналарини соҳага ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги мавжуд жамоат ҳожатхоналарини бино ва иншоотларни балансда сақловчилар маблағлари ҳисобидан янгидан қуриш, қайта реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш чораларини кўради. 

Янги қуриладиган ижтимоий соҳа муассасаларидаги, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ барпо этилади.

Ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва вилоятлараро автомобиль йўллари бўйидаги жамоат ҳожатхоналарининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш бўйича чора- тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари шахсан масъул ҳисобланади.

ЎзА