French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоа шартномаси ишчи-хизматчилар манфаатини ифодалайди
11:58 / 2026-03-02

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоасининг кенгайтирилган анжумани бўлиб ўтди.

Жамоа шартномасининг 2025 йилдаги бажарилиши тўғрисида газ таъминоти филиали директори Ўткир Файзиев ҳамда бошланғич касаба уюшмаси раиси Отабек Мираковнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботларда ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, иш жойларида хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилишини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, иш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилди.

Шу билан бирга, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026-2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди.  

Жамоа шартномасининг сифатли ва самарали ижросини таъминлаш мақсадида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб, аниқ режалар ишлаб чиқилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири