Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамиятнинг иқтисодий трансформациясида таълим сифатининг ўрни
20:19 / 2023-05-26

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Жамиятнинг иқтисодий трансформациясида таълим сифатининг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир олий таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва ушбу соҳага илғор халқаро тажрибаларни татбиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

Унда 30 дан ортиқ хорижий давлатлардан халқаро экспертлар, таълим соҳаси етакчилари ҳамда халқаро тан олинган аккредитация ва рейтинг ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий давлат ва хусусий олий таълим муассасалари раҳбарлари, республикамиздаги хорижий элчихона ҳамда ваколатхоналар масъуллари иштирок этди.  

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси  Одил Абдураҳмонов кириш сўзи билан очди.  

Тадбирда  АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада, Япония, Сингапур, Финляндия, Бельгия, Австрия, Германия ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган халқаро экспертларнинг тақдимотлари тингланди.  

Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандартлар, нормалар ва шакллар асосида олий таълим муассасаларида сифатни таъминлаш, улар фаолиятини “Университет 4.0." концепцияси бўйича трансформация қилиш, халқаро рейтингларидаги ўрнини юксалтириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини босқичма-босқич институционал халқаро аккредитациядан ўтказишга қаратилган долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Жаҳон меҳнат бозори стандартлари талабларига жавоб берадиган рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Шунингдек, жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари, аккредитация ташкилотлари, халқаро таълим ассоциациялари, таълимни бошқариш ва ислоҳ қилишга ихтисослашган бошқа хорижий ташкилотлар раҳбарлари, етакчи экспертлари билан яқин алоқалар ўрнатилди, фикр-мулоҳазалар алмашилди. Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, таълим жараёнларини рақамлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.  

 М.Қосимова, ЎзА