Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат бу —коррупция
12:39 / 2023-11-30

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

Ушбу сана муносабати билан “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти томонидан “Адолат” социал-демократик партияси билан ҳамкорликда “Коррупция – жамият фаровонлиги ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат” мавзусида тадбир ташкил этилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммад Валиев Конституциянинг мамлакат ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб ўтди. Қомусимиз моҳиятини англаб етиш зарурлиги, ҳар бир мамлакатда ҳуқуқ тизимида муҳим аҳамиятга эга мазкур Асосий қонун олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланишини таъкидлади.  

Шунингдек, давлатдаги ҳеч бир қонун ҳужжати меъёри қомусда қайд этилган нормага зид келиши мумкин эмаслиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.  

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис этиши зарурлиги қайд этилди.  

Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг 2023 йил 9 ойлик якунлари ва сертификатлаштириш тартиб-қоидаларига мувофиқ ўтказилган аудит натижалари ҳамда талабларига кўра, коррупцияга қарши бошқарув тизимини тасдиқлаш мақсадида “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарув тизими халқаро ISO 37001:2016 сертификатини олганига алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Бу сертификат соҳада қаттиқ фойдали қазилмаларнинг барча турлари бўйича, яъни геологик, геофизик, лаборатория, топографик тадқиқот ва бошқа турдаги геологик қидирув ишларини стандарт талабларига жавоб беришини англатади.  

Шунингдек, партиянинг Сайловолди дастурида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш бўйича изчил таҳлиллар билан асослантирилган аниқ таклифлар кўрсатиб ўтилган.  

Тадбирда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Додахон Саидахборов жамият тизимида коррупцияга қарши курашиш, олдини олиш ва унга чек қўйишга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида тўхталиб, ташкилотда коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимлари жорий этилгани ҳақида маълумот бериб ўтди.  

Тадбир якунида Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими асосида ўқитилган ходимларга сертификатлар топширилди.  

 

Н.Раҳмонова,  

ЎзА