Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият тараққиётида устозлар хизмати беқиёс
13:15 / 2025-10-02

Сирдарё тумани Интилиш маҳалласидаги Малик маданият саройида Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан йирик байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантана тумандаги Озарбайжон миллий маданий маркази ташаббуси билан ташкил этилди.

Байрам тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Сирдарё вилоятидаги Қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Нодира Жонибекова, тумандаги 9-, 21- ва 43-мактаб ўқитувчилари, шунингдек, Озарбайжон ва Рус миллий маданий марказлари аъзолари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгашининг вакиллари иштирок этишди.

Депутат Нодира Жонибекова устоз ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этиб, уларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс хизматларини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, бир гуруҳ устозларга “Адолат” СДП нинг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир халқ ансамбллари чиқишлари билан янада қизиқарли ўтди. Халқ унвонига эга “Ёшлик”, “Дўстлик”, “Гунеш турк”, “Бодом гуллари” ансамбллари, шунингдек, Озарбайжоннинг “Табриз” ансамбли қўшиқ ва саҳнавий кўринишлари орқали иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Ғулом Примов, ЎзА