Департаментнинг Бухоро вилояти Шофиркон тумани бўлими томонидан туман тибиёт бўлими ва унга қарашли оилавий шифокорлик поликлиникаларда 2022 йил давомида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.
Натижада Шофиркон туманидаги “А Ш Қ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Н мансаб мавқеидан фойдаланиб, 2022 йил март-апрель ойларида жамият томонидан тумандаги “Жилвон” оилавий шифокорлик пунктида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича тузилган “шакл-5” далолатномасига ҳақиқатда бажарилмаган 21 турдаги иш ҳажмлари ва сарфланмаган қурилиш материалларини қўшиб ёзиш орқали жами 25,5 миллион сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
Шунингдек, жамият томонидан “Дўрмен” оилавий шифокорлик пунктида 2022 йил май-август ойларида ҳамда тиббиёт бирлашмасининг неврология ва хирургия бўлимларида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича тузилган “шакл-5” далолатномаларига 20 турдаги ҳақиқатда бажарилмаган ишлар ва сарфланмаган қурилиш материалларини қўшиб ёзиш орқали такроран жами 27,5 миллион сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари А.Н. га нисбатан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Зариф Комилов, ЎзА