Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият маданий ва ижтимоий-маънавий ҳаётини яхшилаш йўлида
17:38 / 2023-05-04

Мамлакатимизда маданият соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида замонавий инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш ва ижтимоий ҳаётимизни яхшилаш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.    

Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида санъаткорлар хизматидан фойдаланишнинг бошқариш тизимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа режалаштирилиб, бу борада ҳозирда илмий тадқиқотлар бошлаб юборилган.    

– Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида артист, хонанда, созанда, видеомейкер, сухандон, бастакор, раққос, қизиқчи ва бошқа санъат эгаларининг бандлигини таъминлаш ва меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш мумкин, – дейди Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчиси Рустамбек Мелиқўзиев. – Бу эса жамият маданий ва ижтимоий-маънавий ҳаётини яхшилашда хизмат қилади. Санъаткорлар ўз фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бормоқда. Лекин ўз фаолиятини режалаштириш ва бандлигини таъминлаш бўйича ягона миллий платформа мавжуд емас. Буюртмачилар томонидан санъаткорлар хизматининг таркиби, хизматларнинг нархи, банд этилмаган календар режаси ва улар билан боғланиш тизими ишлаб чиқилмаган. Шунга кўра санъат соҳасининг барча турлари бўйича хизматларни таклиф этиш ва  буюртма бериш фаолиятини  ягона платформага бирлаштириш лойиҳанинг асосий мақсадидир.    

Лойиҳани амалга ошириш орқали нафақат санъаткорлар фаолиятининг очиқлиги таъминланади, балки хизматлари эркин таклиф этилади, хизматлар бўйича буюртмалар олиш имконияти пайдо бўлади.    

М.Қосимова, ЎзА